Украина Ғарбдан 50 га яқин F-16 қирувчи самолётларини олмоқчи
Украина Ғарб давлатларидан 50 тага яқин F-16 қирувчи самолётларини олишга умид қилмоқда. Politico газетасининг ёзишича, Владимир Зеленский Япониядаги G7 саммитида ва Литвада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида қирувчи учоқлар масаласини кўтармоқчи.
«Украина ўз осмонини ҳимоя қилиш учун жами 40 дан 50 тагача F-16 самолётлари бўлган 3 ёки 4 та эскадрилья тузишни истайди», — деб ёзади газета.
Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Зеленский Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммити ва НАТО етакчиларининг июль ойидаги бўладиган учрашувда F-16 масаласи муҳим масалалардан бирига айланишини истайди.
Газетанинг ёзишича, Зеленский Европага сўнгги сафари чоғида Ғарб етакчиларидан бу масалани яқин кунларда муҳокама қилишларига кафолат олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter