Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UFC жангчиси 38 ёшида вафот этди

UFC жангчиси 38 ёшида вафот этди

Энтони Жонсон 38 ёшида узоқ давом этган оғир касаллик сабаб дунёдан кўз юмди.

Энтони MMAдаги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут билан), 6 тасида эса мағлуб бўлганди.

У UFCдаги фаолиятида Гловер Тейшейра, Раян Бадер, Александер Густафссон, Антонио Ногейра каби таниқли жангчиларни нокаутга учратган.

Энтони ўзининг сўнгги жангини 2021 йил 7 майида Bellator 258 доираисда Хосе Барросга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг