Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уэмбли»дан 1 май стадионигача: дунёдаги энг йирик топ-10 ўйингоҳлар ҳақида

«Уэмбли»дан 1 май стадионигача: дунёдаги энг йирик топ-10 ўйингоҳлар ҳақида

ФНБ (Frist national Bank) стадиони, Жанубий Африка

Футбол мусобақаларини стадиондан кузатиш мароқли. Жаҳон бўйлаб кишиларни ҳайратга сола оладиган, улкан стадионлар қурилган. Бугун уларнинг топ-10талиги билан танишамиз. 

«Borg El Arab» стадиони, Миср

Фото: Sportsmatik

«Borg El Arab» стадиони 2007 йилда очилган бўлиб, 86 минг томошабин учун мўлжалланган. Қоҳира халқаро стадиони ва Ғазо Муборак стадиони билан бир қаторда стадион Миср миллий терма жамоасининг уйи сифатида хизмат қилса ҳам, ушбу стадион Мисрдаги бирон бир футбол клубининг уй стадиони ҳисобланмайди. Миср кубогининг финал учрашувлари ҳар йили ушбу стадионда ўтказилади. Шунингдек, Мисрнинг «Ал-Аҳли» клуби баъзан уй ўйинларини ўтказиб келади. Стадион Миср қуролли кучлари муҳандислари томонидан тўлиқ лойиҳалаштирилган ва қурилган. Илк халқаро учрашувни эса Миср жамоаси Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши ўйин билан бошланган.

Букид Жалил миллий стадиони, Малайзия

Сиғими 87 минг томошабинга мўлжалланган бу стадион  1998 йилги Ҳамдўстлик ўйинларини ўтказиш учун «United Engineers» компанияси томонидан  қурилган. Жанубий Осиёдаги энг катта стадион ҳисобланади.  Мазкур стадиондан Малайзия терма жамоаси уй учрашувлари сифатида фойдаланади. Арена 2001 ва 2017  йилги Шарқий Осиё ўйинлари мусобақасини қабул қилган. Стадионнинг ташқи томонини бурама вертикал лювралар билан қопланган. 

«Гелора Бунг Карно» стадиони, Индонезия

88.083 томошабинни қабул қиладиган «Гелора Бунг Карно» стадиони 1962 йилда барпо этилган, унга  мамлакатнинг биринчи Президенти Сукарно шарафига ном берилган. Дастлаб у жуда катта 110,000 томошабинни қабул қилиш имкониятига эга бўлган бўлсада, иккита мураккаб таъмирлаш ишлари унинг имкониятларига бироз пасайтирди. Стадион аллақачон бир қатор халқаро футбол мусобақаларига мезбонлик қилган. Хусусан 2018 йилги 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини бир қанча учрашувларини қабул қилган.

«Уэмбли» стадиони, Англия

«Уэмбли» стадиони инглиз футболининг энг машур майдони. Ушбу стадион 90 минг томошабинга сиғдира олади. Бу футбол майдони 2007 йилда, асл «Уэмбли» стадиони 2002-2003 йиллар оралиғида бузиб ташланганидан кейин очилган ва мамлакатнинг футбол федерацияси бўлган, Англия Футбол Ассоциациясига тегишли. У Англия Кубоги, УEФА Чемпионлар Лигаси каби дунёдаги энг таниқли футбол мусобақаларини ўтказишда давом этмоқда ва энг муҳими, 2012 йилги Олимпия ўйинлари футбол мусобақасига ҳам мезбонлик қилган.

«Роуз Боул» стадиони, АҚШ

Америка Қўшма Штатлари бутун дунёга ўхшаб футболга катта эътибор бермаса ҳам, 92 542 томошабинга мўлжалланган «Роуз Боул» номли стадионни қургани эътиборга моликдир.  1994 йилги Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган бу стадион 1922 йилда очилган.  Стадион тез-тез турли хил ўйинлар ва спорт мусобақаларида фойдаланилади. Стадионга рекорд даражадаги 106.869 томошабин келган (1973). Шунингдек, стадиондан гольф мусобақасини ўтказишда ҳам фойдаланилади. Футбол бўйича АҚШ миллий терма жамоаси уй учрашувларини ҳам шу стадионда ўтказади.

ФНБ (Frist national Bank) стадиони, Жанубий Африка

ФНБ стадиони 2010 йилда Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилганидан кейин эътиборга тушди. Кўпроқ бу стадионни «Соккер Сити» номи билан билишади. Жанубий Африка терма жамоаси ва «Кайзер Чифс» клуби уй стадиони ҳисобланади.

Озодий стадиони, Эрон

Бағрига 95.225 кишини сиғдира оладиган Озодий, 1973 йилда фойдаланишга топширилган. Тахминан 3 миллион квадрат метр майдонда қад ростлаган «Озодий» спорт комплекси 1974-1984 йиллар оралиғида дунёнинг энг улкан стадион сифатида эътироф этилган. 

Камп Ноу, Испания

Испаниянинг «Барселона» жамоасининг уй стадиони. Мазкур арена 1957 йилда очилган ва дастлаб «Estadi del FC Barselona» деб номланган. «Камп Ноу» деб 2000 йилдан айтила бошлаганган. Ушбу стадион Европадаги сиғими жиҳатидан энг каттаси бўлиб, 98,772 томошабинга мўлжалланган. 

Мельбурн крикет граунд, Австралия

«Мельбурн Крикет Граунд» ўйингоҳи Австралиянинг энг яхши спорт майдони ҳисобланади. Юз йилдан ошиқ вақт мобайнида у мамлакатдаги энг катта крикет, футбол ўйинларига ва бошқа кўплаб муҳим спорт мусобақаларига мезбонлик қилдган. Дарҳақиқат, бу майдон 1956 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига ҳам мезбонлик қилган.Ҳозирги кунда бу стадионда Австралия миллий терма жамоаси ва крикет терма жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади.

1 май стадиони, Шимолий Корея

Фото: Novostimire

Шимолий Корея халқаро миқёсдаги энг катта футбол стадионига эга. 150 минг томошабинга мўлжалланган 1 май стадиони  22 500 квадрат метр майдонни ўз ичига олади. У саккиз қаватли бўлиб, томи 60 метр баландликда жойлашган. 80 кириш ва чиқиш эшикларига эга. Сайёрамиздаги энг улкан ўйингоҳ Шимолий Корея терма жамоасининг уй учрашувларини ҳам ўзида қабул қилади. Шунингдек, стадионда бир қатор дипломатик учрашувлар ва бошқа тадбир ҳам ўтказилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг