УЕФА Миллатлар лигаси финали қаерда ўтказилиши маълум бўлди
УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги финалига Нидерландия мезбонлик қилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Нидерландия қироллик футбол иттифоқи (KNVB) Роттердам ва Энсхеде шаҳарларини финал ўйинлари мезбонлари сифатида тақдим этди. Яримфиналлар 2023 йилнинг 14 ва 15 июнида, учинчи ўрин учун ва финал ўйини эса 2023 йилнинг 18 июнида ўтказилади.
«Яримфинал жуфтликлари 2023 йил январида Нён шаҳридаги қуръада аниқланади, ўйинларнинг санаси ва вақти ўрнатилган тартибда белгиланади. Финал ўйинларида Нидерландия, Хорватия, Италия ва Испания терма жамоалари иштирок этади», — дейилади ташкилот хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter