Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учтепадаги портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди — Бош прокуратура

Учтепадаги портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди — Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов томонидан Учтепа туманидаги портлашга нима сабаб бўлгани хабар қилинди.

2020 йил 14 март куни Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасида табиий газ қувуридан сизиб чиқаётган газ исига учқун тегиши натижасида портлаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафари тан жароҳатлари олган.

Шу билан бирга, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан вайроналар остидан учинчи қурбоннинг жасади топилганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 14.03.2020 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура жамоаси портлаш ходисаси оқибатида вафот этганларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг