Учқўрғонда сомондан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (фото)
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги «Uzbek China paper» корхонасида ташкил этилган сомондан қоғоз ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Туманнинг Истиқбол МФЙ ҳудудидаги бўш турган объект негизида ташкил этилган корхонада йиллик 1,5 минг тонна қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Умумий қиймати 1,8 миллиард сўм бўлган лойиҳани амалга ошириш учун 600 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳамда 1,2 миллиард сўм банк кредити йўналтирилди.
2019 йилнинг охирида ишга туширилган корхонада 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter