Учинчи жаҳон урушига ким сабаб бўлиши мумкинлиги айтилди
АҚШнинг 45-президенти Доналд Трампнинг фикрича, амалдаги президент Жо Байденнинг «иқтидорсизлиги» Учинчи жаҳон уруши хавфини келтириб чиқаради.
Бу ҳақда Трамп Техасдаги митингда айтди.
«Ҳар куни Байденнинг қобилиятсизлиги Американи хавф остига қўяди. Ҳамма билади, агар мен президент бўлганимда, Россиянинг Украина билан қилаётган ишлари ҳеч қачон мумкин бўлмасди», — деди Трамп.
У ўз президентлиги даврида Қўшма Штатлар «куч орқали тинчлик» деган ташқи сиёсат тамойилини тан олганини эслатди. Бундан ташқари, Трамп Қўшма Штатларнинг янги урушларга киришига йўл қўймаганини ўзининг хизмати деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина чегарасида катта қўшин тўплаётгани ва Ғарб томони хавотири сабаб Шарқий Европада таранглик кучаймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter