Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учар ва ичар ҳайдовчи икки боланинг умрига зомин бўлди

Учар ва ичар ҳайдовчи икки боланинг умрига зомин бўлди

Жорий йилнинг 13 август куни соат 14:45 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 181 автомобиль йўлининг 2-километрида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 1986 йилда туғилган ҳайдовчи  Ш.Қ. «Нексия-2» русумли транспорт воситасини маст ҳолда, устига-устак, юқори тезликда бошқариб кетаётиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

Натижада 2009 йилда туғилган велосипедчи Р.Г. ва 2010 йилда туғилган велосипед йўловчиси Ш.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан маст ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслик, тезлик меъёрларига амал қилиш сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг