«Уч, учдан кейин пуч». Бугун нимадир ўзгариши керак
БААда давом этаётган Осиё Кубоги мусобақасида бугун, 21 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси муҳим ўйин ўтказади.
Эктор Купер шогирдлари Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да, Ал-Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида бошланади.
Баҳсни қатарлик FIFA рефериси Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Учрашувда терма жамоамиз аъзолари оқ, австралияликлар эса сариқ либосда ҳаракат қиладилар. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал
«Халифа бин Зайд» стадиони
Австралия – Ўзбекистон
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим, Толиб Салим Ал-Марри, Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (Қатар)
Эслатиб ўтамиз, ўзаро учрашувлар статистикада яққол устунлик рақиблар томонида. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия Осиё конфедерацияси таркибига ўтганидан буён уч бор баҳс олиб борган. Ҳар уч учрашув ҳам австралияликлар фойдасига ҳал бўлган (6-0, 2-0, 1-0).
Уч уриниш шундай зое кетган. Умид қиламизки, бугун Эктор Купер шогирдлари ана шу қора анъанани йўққа чиқаришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter