Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч ҳарбий учувчи Россияга, 45 нафар «Азовстал» ҳимоячиси Украинага қайтди. Россия ва Украина яна маҳбусларни алмашишди

Уч ҳарбий учувчи Россияга, 45 нафар «Азовстал» ҳимоячиси Украинага қайтди. Россия ва Украина яна маҳбусларни алмашишди

Фото: РИА Новости

Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди, унда 45 киши Украинага қайтди, деди Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак.

«Улар «Азовстал» ҳимоячилари. Барчаси тўққиз йил аввал Азов қирғоғида тузилган бўлинманинг Миллий гвардиячиларидир. 35 нафар оддий аскар ва сержант, 10 нафар офицер», — деб ёзган Ермак.

Шунингдек, унинг айтишича, озод этилган украиналик аскарлардан бири икки марта Россия асирлигида бўлган – биринчи марта у Широкинск операцияси вақтида (2015 йилнинг февраль-июль ойларида Мариупол яқинидаги жанглар) асирга олинган ва у ерда икки ярим йилини ўтказган.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги уч нафар ҳарбий учувчининг қайтиб келгани ҳақида хабар берди.

«Озод қилинган ҳарбий хизматчилар Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларига даволаниш ва реабилитация қилиш учун ҳарбий транспорт самолётларида етказилади», — дейилади хабарда.

Уруш бошланганидан бери энг катта асир алмашиш ўтган йилнинг 22 сентябрда бўлиб ўтган. Киев сиёсатчи Виктор Медведчук ва 55 нафар россияликни Украина Қуролли кучларининг 215 нафар ҳарбий хизматчисига, жумладан Азов қўмондонлари ва «Азовстал» ҳимоячиларига алмаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг