Уч доза билан эмланган эркак «омикрон» сабаб оламдан ўтди
Бразилияда COVID-19 вакцинасининг уч дозаси билан эмланган бемор «омикрон» штаммидан вафот этди. Бу ҳақда G1 портали маълум қилди.
Бу мамлакатдаги коронавируснинг ушбу штамми билан кузатилган биринчи ўлим ҳодисаси. Ўлим Гояс штатида жойлашган Апаресида-ди-Гояниа шаҳрида қайд этилган.
Марҳум эркак 68 ёшда бўлган. У сурункали ўпка касаллиги ва гипертония билан оғриган.
Марҳум эмланган препаратнинг номи кўрсатилмаган.
Аввалроқ, ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус инсоният 2022 йилда коронавирусни енгиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter