Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucellда Наврўз нишонланди (фото)

Ucellда Наврўз нишонланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ucellда байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Компания жамоаси Наврўз байрамини нишонлади.

Моҳир ошпазлар катта қозонларда Наврўзнинг асосий байрам таоми — сумалакни тайёрлашди. Сумалак компаниянинг техник офисда тайёрланиб, идишларга қуйилиб, ходимларга тарқатилди.

Анъанага кўра, шарқона таомлар билан байрамона дастурхон ҳам ташкил қилинди: чак-чак, кўк сомса, пашмак, кўк чучвара ва бошқа мазали таомлар тортилди.

Азиза Акрамова, бизнес шериклик бошқармаси мутахассиси:

— Наврўз — кўп миллатли Ўзбекистоннинг энг севимли байрамларидан бири. Ушбу кунда одатга кўра кечиримли бўлиш, заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш, яқинлар ва дўстлардан хабар олиш керак. Байрам халқимизнинг энг яхши хусусиятларини акс эттиради. Бундан ташқари, мен сумалакни жуда яхши кўраман. Эрталабдан бундай мазали ва хушбўй, афсонага кўра, одамга куч бағишловчи нонушта қилиш ёқимли бўлди.

Тадбир карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.

Ucell компанияси барчани Наврўз билан табриклайди!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг