Ucell абонентларни огоҳликка чақирди

Мобил фирибгарлик ҳолатлари кўпайганлиги сабабли, молиявий йўқотишларга учрамаслигингиз учун Ucell огоҳликка чақирди.
Мобил фирибгарликнинг энг кенг тарқалган турлари – абонентнинг шахсий ҳисобидан пул маблағларининг ноқонуний тарзда ечилишига олиб келувчи схемалардир.
«Мобил фирибгарликнинг олдини олиш учун, илтимос, ҳамиша эҳтиёткорлик чораларини кўриб юринг:
- Турли йўриқномаларга, сўровларга амал қилишга ва/ёки нотаниш кишиларнинг кўрсатмалари асосида бирор ишни бажаришга шошилманг;
- Шубҳали манбаларга ишонманг;
- Олинган маълумотга аниқлик киритиш учун Ucell абонентларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг;
- Нотаниш хорижий рақамларга қайтариб қўнғироқ қилманг;
- Ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни (пин-кодлар, тасдиқлаш кодлари ва бошқаларни) бировларга берманг» — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter