Тверь яқинида немис аскарининг мактуби топилди: «Узил-кесил ғалабага, шубҳасиз, яқин қолдик...»
Тверь вилояти Эммаус қишлоғида эски уйлардан бирида 1943 йил сентябрда ёзилган немис аскарининг мактуби топилди, дея хабар берди «Тверьлайф» журнали.
Мутахассис Сергей Бауэрнинг фикрича, бу аскарнинг турмуш ўртоғига ёзган шахсий мактубидир.
«Вақт янада даҳшатли тус олмоқда. Бир дaҳшатдан иккинчисига. Чошгоҳда бугунги ҳужум тўғрисида ҳисобот олдим. Лекин тафсилотларга тўхталмайман. Фақат машиналарнинг сони ва вақтини билдим холос», — дейилади мактубда.
Мактуб матнига кўра, немис ҳарбийлари СССР устидан ғалаба қозонишларига умуман шубҳа қилишмаган.
«Узил-кесил ғалабага, шубҳасиз, яқин қолдик», — деб ёзган аскар.
Иккинчи жаҳон уруши даврида Эммаус қишлоғида Калининни (ҳозирги Тверь) озод қилиш учун шафқатсиз жанглар олиб борилган.
Тверь вилояти Эммаус қишлоғидаги эски уйлардан бирида топилган 1943 йилги мактуб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter