Туркманистонда 8 март байрами арафасида аёлларга 11 доллардан пул берилади
Халқаро хотин-қизлар байрамида президент Гурбангули Бердимуҳаммедов номидан аёлларга 40 манат (11 АҚШ доллари) миқдорида пул мукофоти берилади.
Мукофотлар мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона ва муассасаларда ишловчи барча аёлларга тантанали вазиятда топширилади. Шунингдек, президент қарори талабалар, мактаб ўқувчилари ва мактабгача тарбия муассасаларида ўқиётган қизларни ҳам қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, 8 мартда хотин-қизларга 40 манатдан улашиш анъанаси Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурат Ниёзов даврида пайдо бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter