Туркманистонда Аркадағ шаҳрининг очилиш маросими бўлиб ўтади
Эртага, 29 июнь куни Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни муносабати билан Туркманистоннинг Аркадағ шаҳрининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Аркадағ шаҳри ортидан Аркадағ телеканали, Аркадағ газетаси ва Аркадағ футбол клуби пайдо бўлди. Шаҳарни қиймати 5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Шаҳар 1002 гектар майдонни эгаллайди, унинг аҳолиси тахминан 73 минг кишини ташкил қилади. Мамлакат тарихида биринчи марта қонунчилик даражасида шаҳарга давлат аҳамиятига эга шаҳар мақоми берилди (ҳатто республика пойтахти Ашхобод ҳам бундай мақомга эга эмас).
Маълумот учун, Туркманистон пойтахтидан 30 км узоқликда жойлашган Аркадаг шаҳрининг қурилиши 2019 йилда туркман халқи миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси билан бошланган эди.
Аркадағ – Туркманистоннинг иккинчи президенти ва ҳозирги давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовнинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг унвони.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter