Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон президенти янги китоб ёзди

Туркманистон президенти янги китоб ёзди

Фото: «Золотой век»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги китоб ёзди, асар қаҳрамони — туркман алабайи (бўрибосар ит тури)дир, — деб хабар берди «РИА Новости».

«Türkmen alabaýy» («Туркман алабайи») номи остида чоп этилган китоб ҳукумат йиғилишида тақдим этилди.

«Янги асарда минг йиллардан бери туркманларнинг содиқ йўлдоши бўлиб келаётган ушбу итларнинг аҳамияти ва хусусияти очиб берилган. Бугунги йиғилиш тугаши билан ҳамма қатнашчилар китобдан олишлари мумкин», — деди Туркманистон раҳбари.

Бердимуҳамедов йиғилишда алабайга атаб ўзи ёзган шеърни ҳам ўқиб берди. Йиғилиш қатнашчиларидан китобни ўқиб, ўз фикрларини билдириш сўралди.

«Туркман алабайи» шеърининг русча таржимаси ҳукуматнинг «Нейтральный Туркменистан» русийзабон газетасининг шанба сони биринчи саҳифасида чоп этилган.

«Алабай»гача Бердимуҳамедов туркман отлари, ошхонаси, гилами, мусиқаси, мақоллари, спорт ва ҳарбий соҳага оид китоблар ҳам ёзган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг