Туркманистон буғдойни камайтириб, пахтани кўпайтирмоқчи
Туркманистон 2020 йили буғдой экиладиган ер майдонларини қисқартирмоқчи. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.
«Туркмения сегодня» агентлиги хабарига кўра, Туркманистон президенти 2020 йилда буғдой етиштириш тўғрисидаги қарорни имзолаган.
Кузги донли экинлардан бўшаган ерлар пахта экиш учун ажратилади, дейилади, жумладан, қарорда. Таъкидланишича, бу чора экспорт маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва мамлакатни саноатлаштириш дастури доирасида амалга ошириляпти.
Маълумот учун: 2019 йилнинг биринчи ярмида Туркманистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,2 фоизга ўсган. Туркманистон иқтисодиётининг асосини саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter