«Туркиялик Хатико» коронавирусга чалинган хўжайини шифохонадан чиқишини бир ҳафта пойлади (видео)
Туркияда бир ит коронавирусга чалинган эгасининг шифохонадан чиқишини бир ҳафта пойлади. Шифохонада «навбатчилик қилган» итнинг видеоси интернетда тарқалди.
Ходимлар айтишича, жонивор тез ёрдам машинаси орқасидан касалхонагача чопиб келган. Айтишларича, ҳар куни шифохонага келиб, қоронғу тушса қайтиб кетаркан.
Энг яхшиси, охири ўша машҳур киноасар (қолаверса, унга асос бўлган воқеа)дек тугамагани. Уйига жавоб берилган беморни аравачада олиб чиқишганида эса... Яхшиси, ўзингиз кўринг ва хулоса қилинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter