Туркияга келин бўлиб тушган ўзбек қизи билан боғлиқ ҳолат назоратга олинган — Бош консулхона
Сўнгги кунларда Туркиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалаётган ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган ва айни вақтда уйидан қочиб, ўғриликда айбланаётган фуқаро Д.З.га нисбатан қўйилаётган айбловлар бўйича ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан мазкур ишни ўрганиб чиқиш учун адвокат жалб қилинган. Ҳодисага қонуний баҳо берилгандан сўнг қўшимча тарзда маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter