Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядан Ўзбекистонга беғараз ёрдам келди

Туркиядан Ўзбекистонга беғараз ёрдам келди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган «Синовак» вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берилганди.

ССВ хабарига кўра, бугун тонгда Истанбул – Тошкент рейси билан мамлакатимизга келтирган   «Синовак» вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препарати юртимиз вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган «Синовак» вакцинаси мамлакатимизга келтирилган олтинчи вакцинадир.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг