Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк сериалларини Туркияда тақиқлаш таклиф қилинди

Турк сериалларини Туркияда тақиқлаш таклиф қилинди

Фото: Milli Gazete

Туркиядаги телесериаллар ва тонгги шоу-дастурлар анъанавий оилавий қадриятларга путур етказмоқда, деди депутат, Бахт (Saadet) партияси раиси Маҳмут Арикан.

«Бундай теледастурлар эфирдан олиб ташланишини истаймиз. Уларга қарши курашишнинг ягона чораси — тақиқлаш», — Ариканнинг сўзларидан иқтибос келтирди Independent Türkçe нашри.

Мамлакатдаги демографик ҳолат яхши эмас, оилаларни ҳимоялашни кучайтириш зарур. Оилалар болаларининг барча харажатларини қоплай олмаётгани оқибатида туғилиш камайиб кетмоқда, деди у.

Қўшимча қилинишича, мамлакатда спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларга қарам, қимор ўйинлари ва виртуал ставкаларга муккасидан кетган ёшлар кўпайиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг