Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражада даромад олди (фоторепортаж)

Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражада даромад олди (фоторепортаж)

Фото: Google

Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг туризм маълумотларига кўра, Туркия 2024 йилда дунёнинг тўртинчи энг катта туризм бозори сифатида қайд этилди. Ўтган йили дастлаб 60 миллион халқаро сайёҳни қабул қилишни мақсад қилган эдик, лекин йилни рекорд даражадаги 62,2 миллион киши билан якунладик. Мақсадимиз 2025 йил охиригача 65 миллион сайёҳни қабул қилиш ва туризмдан 64 миллиард доллар даромад олишдир. Апрел ва ундан кейинги даврлардан кутилган натижалар ва 2025 йилнинг дастлабки уч ойида туризмда даромадимизнинг 5,6 фоизга ошиши мақсадларимизга эришиш йўлида эканлигимиздан далолатдир”,- деди Меҳмет Нури Эрсой.

2025 йилнинг дастлабки уч ойида 733 минг эронлик, 601 минг рус, 572 минг немис, 560 минг болгар ва 304 минг инглиз фуқароси Туркияга ташриф буюрди. Бу зиёратчилар Туркияда ўртача 11 кеча қолиб, бир кечага тахминан 98,90 АҚШ доллари сарфлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг