Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги зилзила келтирган моддий зарар 84 млрд долларга тенг – Bloomberg

Туркиядаги зилзила келтирган моддий зарар 84 млрд долларга тенг – Bloomberg

Мамлакат ишбилармонлари гуруҳи ҳисоб-китобларига кўра, 31 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган иккита кучли зилзила Туркия иқтисодиётига 84 миллиард доллардан ортиқ ёки ЯИМнинг тахминан 10 фоизи миқдорида зарар келтирди.

Bloomberg агентлигининг Туркия Тадбиркорлар конфедерацияси ва республика ишбилармон доиралари вакиллари (Turkonfed) ҳисоб-китобларидан келтиришича, жорий йил 6 феврал куни содир бўлган 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар турар-жой биноларига тахминан 70,8 миллиард доллар, миллий даромадга эса яна 10,4 миллиард доллар моддий зарар келтирган.

Turkonfed, шунингдек, ишчи кучининг йўқотилиши Туркия иқтисодиётига 2,9 миллиард доллар зарар етказишини айтган.

Bloomberg агентлигига кўра, Turkonfed ҳисоб-китоблари 1999 йилда Истанбул яқинида содир бўлган ва 18 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган зилзилалар оқибатларига асосланган. Охирги вайронагарчиликда қурбонлар сони 1999 йилги зилзиладан анча ошиб кетди ва минглаб одамлар бедарак йўқолган.

Ўз навбатида айрим иқтисодчилар, шу жумладан Barclays Plc, таъсирни тўлиқ баҳолашга ҳали эрта эканлигини таъкидлаган.

Ҳисоботга кўра, Туркия инфратузилмаси, жумладан, йўллар ва электр тармоқлари, шунингдек, шифохоналар ва мактабларга етказилган зарар мамлакат бюджети тақчиллигини бу йилги ялпи ички маҳсулотнинг 5,4 фоизидан ошиб кетиши мумкин, бу эса расмий прогнозга кўра 3,5 фоизни ташкил этади.

Bloomberg Economics’нинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, табиий офат билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан қайта қуриш ишлари ЯИМнинг 5,5 фоизини ташкил қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумати уй-жой қурилишини бир йил ичида якунлашини ва табиий офатдан ёрдам сифатида дастлаб 100 миллиард лира (5,3 миллиард доллар) ажратилганини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг