Туркияда яна зилзила содир бўлди

Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Зилзила маркази 298 минг киши яшовчи Элозиқ (Элазиғ) шаҳридан 44 км жануби-ғарбда жойлашган. Ер ости силкинишлари ўчоғи чуқурлиги — 10 км.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва бузилишлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, 23 апрел куни Элозиқдан тахминан 1 200 км ғарбда жойлашган Истанбулда магнитудаси 6,2 баллгача етувчи бир нечта зилзила содир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter