Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда «вайрон бўлган уйларнинг кўпи янги экан»лиги рад этилди

Туркияда «вайрон бўлган уйларнинг кўпи янги экан»лиги рад этилди

Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси Дезинформацияга қарши курашиш маркази Туркиядаги ҳалокатли зилзилада вайрон бўлган биноларнинг аксарияти янги бинолар бўлгани ҳақидаги даъволарни рад қилди.

Марказ берган маълумотга кўра, зилзиладан жабр кўрган 10 та вилоятда қулаган бинолар сони, 14 феврал ҳолатига кўра, жами 9 146 тани ташкил қилган бўлса, ушбу биноларнинг 98 фоизи 1999 йилдан олдин қурилган.

Мамлакат Атроф-муҳит, шаҳар ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, жумладан:

  • Аданадаги 13 та бинодан 12 таси эски, 1 таси янги
  • Адиямандаги 1348 та бинонинг 1315 таси эски ва 33 янги
  • Диёрбакирдаги 52 та бинонинг 52 таси эски бино
  • Газиантепдаги 2 648 та бинодан 2 622 таси эски, 26 таси янги
  • Ҳатайдаги 821 та бинонинг 780 таси эски, улардан 41 таси янги бино бўлган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг