Туркияда поезд изидан чиқиб кетди: қурбонлар бор
Туркияда Анқара - Коня йўналиши тезюрар поезди изидан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда. Темир йўл изидан иккита вагон чиқиб кетган.
Анқара губернатори Восип Шахиннинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 43 киши жабрланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга пиёдалар ўтиш йўлакчасининг қулаши сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter