Туркияда икки қаватли бино қулаб тушди, 14 киши қутқариб олинди
Туркиянинг Малатя шаҳри яқинида икки қаватли бино қулаб тушди.
Малатя ҳокими турли даражада тан жароҳати олган 14 киши қутқарилганини маълум қилди ва вайроналар остида бошқа ҳеч ким қолмаганлигига умид билдирди. Шунга қарамай, фавқулодда хизматлар қурбонларни қидиришда давом этмоқда.
Вайронагарчилик сабаблари ҳақида маълумот берилмаган, бироқ бир қанча маҳаллий ОAВ бино биринчи қаватда таъмирланаётгани, бу эса таянч конструкцияларга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter