Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Туркияда йирик нефть кони топилганини маълум қилди

Эрдўғон Туркияда йирик нефть кони топилганини маълум қилди

Туркия мамлакат шимоли-шарқидаги Габар тоғи ҳудудида янги нефть конини топди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида айтиб ўтди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, топилган нефть захираларининг соф ҳажми 150 миллион баррелни ташкил этади. Эрдўғон захираларнинг қиймати қарийб 12 миллиард долларга баҳоланаётганини айтди.

«Бу 2022 йилда қуруқликда топилган энг йирик 10 та кондан биридир», – дейди Туркия раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, нефть сифати жуда юқори бўлган минтақадаги тўртта қудуқдан кунига 5 минг баррель нефть ишлаб чиқарилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг