Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркий давлатлар Инвестиция жамғармаси аъзо давлатларга нималар бериши айтилди

Туркий давлатлар Инвестиция жамғармаси аъзо давлатларга нималар бериши айтилди

Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида туркий давлатларнинг ўзаро алоқаларида сармоявий, савдо-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бу борадаги ҳамкорликни янги даражага кўтариш мақсадида Инвестиция жамғармаси таъсис этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ҳасановнинг қайдича, Жамғарма савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга замин яратиш билан бирга ўзаро инвестициявий ҳамкорликка ҳам янгича тус беради.

Шунингдек, Инвестиция жамғармасининг ташкил этилиши туркий давлатлар ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

«Биринчидан, ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтиришнинг энг самарали йўлларини аниқлаш, инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари белгилаш.

Иккинчидан, иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш ва манфаатлар уйғунлиги бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтиришнинг энг самарали йўлларини аниқлаш, жумладан, савдо, сармоя, транспорт соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириш ва кўп томонлама муносабатларнинг бошқа механизмларини қўллаш.

Учинчидан, кўп томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгилаш, жумладан, транспорт йўлаклари, божхона ва чегара ўтказиш пунктлари ва логистика марказларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ягона ёндашувини амалиётга жорий этиш.

Тўртинчидан, иқтисодиётга инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшма режалар, ягона электрон платформани ишга тушириш, жумладан, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришда рақамлаштириш ва электрон ҳукумат тизимини жорий этиш даражасини ўрганиш ва баҳолаш бўйича инвестицияларни мувофиқлаштириш мумкин бўлади», – дейди профессор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг