Turkish Airlines йўловчиси самолётда ўз жонига қасд қилди
Истанбулдан Марокашга учаётган Turkish Airlines самолёти бортидаги йўловчи ўз жонига қасд қилди.
Ҳодиса сабабли самолёт Жазоирга фавқулодда қўнган.
Маълумотларга кўра, хорижлик йўловчи ҳожатхонага кириб, устидан қулфлаб, узоқ вақт чиқмагач борт кузатувчилари шубҳага тушган. Самолёт ходимлари эшикни бузишга мажбур бўлган.
Стюардессалар ва самолётда бўлган шифокор ҳожатхонадан ҳушсиз ҳолатда олиб чиқилган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Жазоирга мажбурий қўнишдан сўнг аэропортга келган шифокорлар йўловчининг ўлганини маълум қилган.
Бортдаги ҳодиса ўз жонига қасд қилиш (суицид) сифатида баҳоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter