Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм соҳасида хизматлар фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар диққатига

Туризм соҳасида хизматлар фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар диққатига

«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан бугунги кунда туризм соҳасида хизматлар фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар учун қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари мавжуд:

- меҳмонхона, меҳмон уйлари, хостеллар;
- миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони;
- умумий овқатланиш, ресторан ва кафетерийлар;
- боулинг ҳамда ҳордиқ чиқариш марказлари;
- туристик кўнгилочар масканлар;
- авиакасса, туроператор ва турагент хизмати.

Туризм йўналишидаги лойиҳалар банк томонидан қуйидаги мезонлар орқали сараланади:

- Лойиҳа жойлашувидаги ҳудуднинг ихтисослашуви;
- Транспорт қатнови мавжудлиги;
- Ҳудуддаги рақобат даражаси;
- Тарихий обидаларнинг мавжудлиги.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга кредитлар қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

1. Миллий валютада:

- Кредит максимал миқдори: 5,0 млрд. сўм;
- Кредит муддати: 5 йилгача;
- Имтиёзли давр: 12 ой;
- Кредит фоизи: йиллик 22 %,

(ҳисобланган фоизларнинг 4,5 фоизи Тадбиркорларни қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан қоплаб берилганда 17,5%)

- Тўлов муддати: ҳар ойда;
- Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30% бўлиши лозим.

2. Хорижий валютада:

- Кредит максимал миқдори: 1,0 млн. АҚШ долларигача;
- Кредит муддати: 5 йилгача;
- Имтиёзли давр: 12 ой;
- Кредит фоизи: йиллик 7,9 %;
- Тўлов муддати: ҳар ойда;
- Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30% бўлиши лозим.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел: (78) 148-00-10, 147-15-22, 150-96-96, 150-70-72

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлганлар ушбу ҳаволалар орқали маълумот олишлари мумкин:

https://nbu.uz/uz/small-business/tourism-development/
https://www.youtube.com/watch?v=cm40Mf4gb6c

Ишонч билан ташланган қадам ғалаба сари етаклайди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг