Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм қўмитаси вакили Амити университетига ташриф буюрди

Туризм қўмитаси вакили Амити университетига ташриф буюрди

25 февраль куни Тошкент шаҳридаги Aмити университетида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан университетнинг туризм йўналишида таҳсил олувчи талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Қўмитанинг Туризм соҳасида режалаштириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари бўйича департамент бошлиғи Шуҳрат Исақулов туризм соҳасида бўладиган янгиликлар, асосий муаммолар ва ҳозирда қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.

Маъруза давомида талабалар керакли ва муҳим маълумотлар олишди. Шу жумладан, ички туризмда шаҳарлар, меҳмонхоналарнинг турлари ва шарт-шароитлари ҳақида, шу билан бир қаторда, транспорт, уларнинг иш фаолиятини тизимлаштириш ҳамда туризм фаолиятида иш олиб борувчиларга ажратиладиган субсидиялар тўғрисида ахборот берилди.

Талабалар COVID-19 пандемиясидан кейин ички ва ташқи туризмнинг ривожланиши, Ўзбекистонда туризм соҳасида кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида хабардор бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг