Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм қўмитаси ҳузуридаги марказ директори тадбиркорлик қилаётгани аниқланди

Туризм қўмитаси ҳузуридаги марказ директори тадбиркорлик қилаётгани аниқланди

Туризм қўмитаси ҳузуридаги Milliy PR-markazi ДУК директори Дилфуза Самандарова тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаётгани аниқланди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумот берди. Агентлик Туризм қўмитаси ҳузуридаги Milliy PR-markazi давлат унитар корхонаси директори Дилфуза Самандарованинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани ҳақидаги хабарни ўрганиб чиқди.

Унинг Avtoimkon trade МЧЖ таъсисчиларидан бири экани тасдиқланган. Самандарова Avtoimkon trade МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қилади.

Дилфуза Самандарова 2023 йил сентябрь ойида Instagram саҳифасида Тошкент шаҳар марказида жойлашган LBOS Jewellery кумуш тақинчоқлар дўкони асосчиси эканлигини баён қилган ва ушбу дўконнинг ижобий хусусиятларини реклама қилган.

Антикорруция агентлиги ҳолатни бартараф этиш бўйича қўмитага тақдимнома киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг