Тунги осмонда пайдо бўлган энг ёруғ жисм нима ўзи? (видео)
Фазода «Сайёралар паради» бошлангани ҳақида хабар бергандик. Юпитер, Сатурн, Марс, Ой қаторига энди комета ҳам қўшилди.
Гардиши Ойникидан сал каттароқ кўринаётган бу кометани думидан ҳам ажратиб олса бўлади. C/2020 F3 ёки «NEOWISE» (уни аниқлаган телескоп номи берилган) охирги етти йилдаги энг ёрқин комета бўлиб, яна икки ҳафтагача кўриниб туради.
Кометанинг Ерга энг яқин келиши 23 июль кунига тўғри келади. Яқинлашув космик ўлчамларда унча олис эмас — 103 миллион километр. «NEOWISE»нинг Қуёш тизимига кейинги қайтиши яна 7 минг йилдан сўнг содир бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter