Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туман ташкилотлари ўзини «назоратчи» деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ! — Президент

Туман ташкилотлари ўзини «назоратчи» деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ! — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида таъкидлашича, «Туман ташкилотлари ўзини «назоратчи» деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ!».

Сув ва канализация хизматидан тушган маблағнинг 10 фоизи туманларда қоляпти. Лекин, зарур материаллар тайёр турмагани учун 2-3 соатда ҳал бўладиган авариялар 4-5 кунга чўзиляпти. Қачон авария бўлса, кейин материал сотиб олиняпти.

Таъкидланишича, Қумқўрғон тумани карантин бўлимида 8 нафар инспектор фақат камчилик бўйича кўрсатма, экспортга сертификат бериш билан шуғулланади, фумигация хизматини кўрсатмайди.

Экология бўлими ҳам фақат дарахт кесишни назорат қилади, лекин «Яшил макон» доирасида қаерга қандай кўчат экиш, молиявий манбаси бўйича таклиф бермайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг