Туғилиш кўрсаткичи энг паст бўлган ҳудудлар айтилди
Давлат статистика қўмитаси туғилиш коэффициенти энг паст бўлган туман ва шаҳарлар статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, 2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан туғилиш коэффициенти энг паст бўлган ҳудудларнинг дастлабки «учталиги»да Оҳангаpон шаҳри (10,8 та) ҳамда Бўзатов (15,3 та) ва Бухоро (15,6 та) туманлари қайд этилган.
Шунингдек, мос равишда, кейинги ўринларни:
- Томди тумани – 15,7 та
- Ғозғон шаҳри – 15,8 та
- Когон тумани – 15,8 та
- Тахтакўпир тумани – 16,4 та
- Шуманай тумани – 16,5 та
- Қораўзак тумани – 16,9 та
- Боёвут тумани – 16,9 та билан банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туғилиш кўрсаткичи энг юқори бўлган ҳудудлар ҳақида ҳам маълумот берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter