Траоре «Барселона»га тўғри келмади

«Барселона» Испания терма жамоаси ҳужумчиси Адама Траорени сотиб олмайдиган бўлди. Ижара муддати тугагач, футболчи «Вулверҳэмптон»га қайтади.
Каталонияликлар Траорени қишда «Вулверҳэмптон»дан ижарага олганди. Ижара шартномаси ярим йиллик бўлиб, кейинчалик сотиб олиш эҳтимоли ҳам кўзда тутилганди. Бироқ 26 ёшли футболчи каталонияликлар сафига киришиб кета олмади: ижарада даврида 9 та тўлиқ бўлмаган ўйин ўтказиб, биттаям гол ура олмади.
Шу сабабли ҳам Адама «Вулверҳэмптон»га қайтарилади. Унинг инглиз жамоаси билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter