Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси қамалди, аммо муҳими бу эмас

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси қамалди, аммо муҳими бу эмас

Трамп ва Бэннон

Фото: DW

Колумбия округи (АҚШ) федерал суди сиёсий маслаҳатчи, собиқ президент Доналд Трампнинг катта маслаҳатчиси Стивен Бэннонни Конгрессга ҳурматсизлик кўрсатган, деб топди.

Жазо: Бэннон 4 ойни қамоқда ўтказиб, 6,5 минг доллар жарима тўлайди.

Стивен Бэннон 2021 йил 6 январидаги воқеалар (ўшанда Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб киришганди) бўйича, гарчи чақирув қоғози олса ҳам, гувоҳлик бериш учун парламент комиссиясига келмаган. У аввал бир неча марталаб гувоҳлик берганман, деб баҳона қилган. Суддан сўнг унинг адвокатлари ҳукм юзасидан шикоят қилишларини айтишди.

Америка судлари мустақиллигию, судяларининг иродасига қойил! Бэннонни қамаган Карл Николсни судяликкка президент Доналд Трамп олиб келганди — Бэннон билан маслаҳатлашганмикан, қизиқ?..

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг