Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампнинг қизига «бункер» нега керак бўлиб қолди?

Трампнинг қизига «бункер» нега керак бўлиб қолди?

Фото: «Urbanresource.com»

Британиянинг «The Guardian» нашри шарҳловчиси Арва Махдави АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан бирга Маямидаги Индиан-Крик ороли соҳилидан ер сотиб олишга нима ундаган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Журналист эр-хотиннинг бундай қарорини иқлим ва қонунчиликнинг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлади.

Махдави Трамп ва Кушнернинг ери Флорида штатида жойлашганлигига эътибор қаратди. Бу ҳудудда ер эгаларидан бири вафот этгудек бўлса ёки жиноят содир этганликда айбдор деб топилса, ер эгаларини қисман солиқ тўловларидан озод қилувчи ва кўчмас мулкни кредиторлардан ҳимоя қилувчи қонун амал қилади. Шарҳловчининг фикрига кўра, президент қизини бу штатнинг ўзига хос қулай об-ҳавоси, шунингдек, денгиз ва соҳиллари билан ҳам жалб қилган бўлиши мумкин.

Журналист «миллиардер бункери» деб ҳам аташ мумкин бўлган оролни дунёдаги энг хавфсиз жойлардан бири эканлигини яна бир далил сифатида келтирган — бир неча ўнлаб хусусий қароргоҳлар жойлашган ҳудудда кеча-кундуз полиция навбатчилик қилади, чегараларни эса ўзининг денгиз патруллари қўриқлайди.

Трамплар оиласининг янги кўчмас мулки 2020 йил декабрида маълум бўлди. Эр-хотин ушбу ҳудудни сотиб олиш учун 31,8 миллион доллар сарфлашди. Ушбу харажат 75 гектар майдон ва 61 метр узунликдаги қирғоқни ўз ичига олади.

Маълум бўлишича, эр-хотин Трампнинг президентликдан кетиш арафасида турар жой сотиб олишга қарор қилган. Журналистларнинг хабарига кўра, бу ердан ташқари Трамп ва Кушнер Нью-Йоркдаги Парк-авенюда квартира ва Нью-Жерси штатидаги Бедминстерда коттежга эгалик қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг