Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нима учун Оролда қилинган ишларни Тошкентда амалга ошира олмаймиз? — Мирзиёев «яшил ҳудуд»лар ҳақида

Нима учун Оролда қилинган ишларни Тошкентда амалга ошира олмаймиз? — Мирзиёев «яшил ҳудуд»лар ҳақида

Фото: Xabar.uz

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашди. Амалдаги давлат раҳбари пойтахтда яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

— Бир масалага эътибор беринг. Тошкентда ҳавода чанг миқдори белгиланган меъёрлардан 2 баробар кўп.

Шу боис, қурилиш майдонларида чангни бостирувчи замонавий усуллар ва технологиялар кенг жорий қилиниши шарт ва зарур бўлади.

Энди, шаҳарда “яшил ҳудуд”ларни кўпайтириш, устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Оролда шунча дарахт экдик, нима учун у ерда қилган ишни Тошкентда амалга ошира олмймиз? — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, келгуси йилда Тошкентдаги ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та «яшил ҳудуд» ва аллеялар ташкил этилади.

Шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи 28 та каналнинг 111 километр қирғоқлари мустаҳкамланади ва сайилгоҳлар ташкил этилади.

Шунингдек, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экилади.

Тошкент катта ҳалқа йўлининг атрофида манзарали дарахтлар экилиб, ихотазорлар ташкил этиш орқали «яшил белбоғ» яратилади ҳамда пиёда ва велойўлаклар ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг