Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ва Байден ўртасидаги телевизион дебат бекор қилинди

Трамп ва Байден ўртасидаги телевизион дебат бекор қилинди

Фото: «Fox 5 DC»

АҚШдаги президентлик дебатлари бўйича комиссия Дональд Трамп ва Жозеф Байденнинг 15 октябрга мўлжалланган телевизион дебатини бекор қилди.

Томонлар дебатни қайси форматда ўтказишни келиша олмагани сабабли комиссия шу қарорни чиқарди.

«Барча қатнашчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун, Майамида 15 октябрда мўлжалланган иккинчи президентлик дебатлари виртуал форматга ўтказилади. Томонлар штаблари бир-бирига кескин муносабат билдирганидан кейин 15 октябрда Майамида дебат бўлмаслиги аниқлашди», — дейилади комисия хабарида.

Эслатиб ўтамиз, президентликка номзодлардан бири, амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампда коронавирус аниқланганди. Барча даволаниш муолажаларини олиб бўлиб, у касалхонадан чиқишга ҳам улгурди. Юқоридаги ҳолатга қўшимча равишда, ҳар икки номзоднинг илк дебатда ўзини тутиши иккинчи дебатнинг тақдирини ҳал қилиб берди. Бу шуни англатадики, 15 октябрь куни Трамп сайловолди митингини ўтказади, Байден эса сайловчиларнинг саволларига жавоб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг