Трамп шахсий вертолётини сотувга қўйди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий вертолётларидан бири Sikorsky S-76B сотувга қўйилди. Америка етакчиси 2016 йилги сайловолди кампанияларида ундан кўп фойдаланган. Вертолёт 1,5 миллион долларга баҳоланиши мумкин, дея хабар берди «Newsweek».
Нашрнинг ёзишича, вертолёт жорий йил август ойида N76DT рақами остида «Jet Edge Partners» ва «Aero Asset» махсус савдо майдончаларида сотувга қўйилган, бироқ аниқ баҳоси кўрсатилмаган. Тўрт йил олдин «New York Times» нашри уни 875 минг долларга баҳолаганди. Бироқ ҳозир сайловлар пайтида унинг нархи кўтарилиб, тахминан 1,5 миллион долларни ташкил этиши мумкин, деб ёзади «Newsweek».
Ҳозир вертолёт Нью-Жерсидаги ангарда сақланмоқда. Газетанинг ёзишига кўра, Африка қизил дарахти панеллари билан қопланган, гиламлар тўшалган салонига олти киши сиғади. Шунингдек, вертолёт ичида товуш ўтказмайдиган тизим, шунингдек, совиткич ва ичимликлар учун жавонча ўрнатилган.
Таъкидланишича, Трамп президент этиб сайланганидан бери ушбу вертолётда бирор марта ҳам учмаган. Чунки давлат раҳбари бўлганидан сўнг унга ҳарбий вертолёт берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter