Трамп Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоларини Оқ уйда тўплади

Доналд Трамп Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан Канададаги G7 саммитини муддатидан аввал тарк этиб, АҚШга қайтди, деб баёнот берди Оқ уй.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет АҚШдан қўшимча кучларни Яқин Шарққа ташлашга буйруқ берганди.
«Дам олиш кунлари мен Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги масъулият зонасига қўшимча кучларни жўнатишни буюрдим», — деган у ўз баёнотида.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтоннинг бош мақсади Америка кучларини ҳимоя қилиш, қўшимча кучларнинг Яқин Шарққа ташланиши «минтақада мудофаага тайёргарликни кучайтиришга қаратилган».
Fox News берган хабарга кўра, Трамп Миллий хавфсизлик кенгашига Оқ уйдаги Вазиятлар хонасида тайёр бўлиб туришни топширган. Сўнгги хабарга кўра, Трамп ва МХК аъзолари иштирокида йиғилиш бошланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter