Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Мексика чегарасидаги деворни «жуда тез» қуриши мумкинлигини маълум қилди. Давлат раҳбарининг айтишича, бунинг учун унга конгресснинг тасдиғи зарур эмас. Шунингдек, у парламентнинг юқори палатаси билан келишиш мумкинлигини ҳам айтган.
Демократлар Мексика чегарасида девор қурилиши учун 5 млрд доллар ажратилиши кўзда тутилган бюджетни қабул қилишдан бош тортаётгани сабаб АҚШ ҳукумати 22 декабрдан буён қисман ишламаяпти. Трамп бюджет инқирози тез кунда ҳал этилишига умид билдирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter