«Tracker» нархига «Malibu», «Lacetti» пулига эса «Tracker» таклиф қилинди. Фақат…
«GM Uzbekistan» АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жисмоний шахсларга «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларини муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни ишлаб чиқди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
Эндиликда харидор «Tracker» автомобили пулига (215 млн сўм) «Malibu», «Lacetti» пулига эса (128 млн сўм) «Chevrolet Tracker» харид қилиши мумкин. Фақат харидорлар автомобилнинг қолган суммасини 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўлашлари керак бўлади.
Акция 14 февралдан 1 мартга қадар амал қилади. Акция бўйича ажратилган автомобиллар сони чегараланган.
Қайд этилишича, мазкур акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.
Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан, шунингдек муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.
Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter