Қарздорлардан бирининг «Tracker»и, иккинчисининг уй-жойи аукционга чиқарилди
Наманган вилоятида бир қарздорнинг «Tracker» автомобили, иккинчисининг уй-жойи аукцион савдоларига чиқарилди.
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг ижро варақасига асосан қарздор Н. Ғ дан давлат фойдасига жиноят натижасида етказилган 230,8 млн сўм зарар ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Қарздор бир неча маротаба зарар суммасини тўлаш юзасидан огоҳлантирилган. Лекин, қарздорлик бартараф этилмагач, унинг номига расмийлаштирилган «Tracker» русумли транспорт воситасига нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида транспорт воситаси топилиб, реализация қилиш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилган.
Яна бир ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Н.М дан ундирувчи «Ўзмиллийбанк» Уйчи туман филиали фойдасига 479,6 млн сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. Қарздорлик белгиланган муддатда ёпилмагани сабабли, гаровдаги якка тартибдаги уй-жой реализация қилиш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter