Тойлоқ туманида дарс вақтида бозорда савдо қилиб юрган ўқувчилар аниқланди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Миллий гвардия бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими ва ички ишлар бўлими вакиллари ҳамкорлигида Тойлоқ деҳқон бозори ҳудудида профилактик тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Профилактик тадбирда дарс вақтида бозорда савдо билан шуғулланаётган, бозорни айланиб юрган мактаб ўқувчилари аниқланиб, мактаб директорларига хабар берилган.
«Бу каби тадбирлар мактаб ўқувчиларининг дарсларни ўз вақтида ўзлаштиришига, уюшмаган ёшларни эса нотўғри йўлдан қайтишига туртки бўлади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter