Тўй азага айланди: бир ҳовлида 3 та тобут
21 март Муборак тумани Қорахитой қишлоғидаги иккита хонадонда тўй бошланди. Гарчи тун бўйи ёмғир ёғиб, туман тушган бўлса ҳам, тўй эгаларининг кайфиятига таъсир қилмади.
Келинни салонга олиб бориш учун битта машинага ортиғи билан миниб олган шоввозлар тонг отмай йўлга чиқишди. Аммо машина туман ҳудудидан узоқлашмасидан аянчли ҳодиса юз берди.
Воқеанинг кейинги тафсилотлари нафақат қишлоқ, балки бутун вилоятни ларзага солди. Шу куни машина салонида бўлган куёвнинг отаси ва яна икки қариндоши воқеа жойида, яна бир фуқаро шифохонада вафот этди. Қурбонлар орасида келиннинг холаси ҳам бор эди. Бир ҳовлидан бирваракайига 3 та тобут кўтарилди.
Воқеа юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Ҳодисани келтириб чиқарган сабаблар синчковлик билан ўрганилди. Муборак тумани ҳокимлигида жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, ўша куни автомашина салонида 7 нафар фуқаро бўлган. Яъни заруриати бор ҳам, йўқ ҳам йўлга чиққан. Об-ҳавонинг туманли эканлигини эътиборга олмаган ҳайдовчи эса тезликни белгиланган меъёрдан оширади ва кутилмаганда юк машинасига бориб урилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter