Келинлар ўз сепини суд ҳужжати орқали олиб кетиши ҳолатлари кўпаймоқда — МИБ
Пастдарғом туманида куёв хонадонида 5 кун яшаган келин ўз сепларини олиб кетди.
Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 26.09.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Х.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига жами 20 турдаги мол-мулкларни натура шаклида олиб бериш тўғрисидаги ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлим ижро иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, нусхалари томонларга юборилган.
Ажримда кўрсатилган қарздор М.Х.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига жами 20 турдаги мол-мулклар натура шаклида руйхатга олиниб, тегишли тартибда холислар иштирокида давлат ижрочиси томонидан келин сеплари тўлиқ муқаддам 5 кун яшаган куёв хонадонидан тегишли далолатнома асосида олиб берилди.
Бундай ижро ҳужжатлари охирги вақтларда кўпайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, дейилади МИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter